Узоқ вақт ва интенсив ишлар давомида фармацевтика саноати сегментида Холдинг профили кенгайиб, импорт ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси бўйлаб тарқатиш ишларини қамраб бошлади («MEMORY PHARM AG» МЧЖ).

Импорт ҳуқуқи Холдингнинг алоҳида тузилмасига тегишли бўлган эксклюзив маҳсулотларнинг республикадаги ваколатхонаси кенгайтирилди («NAVBAHOR EXCLUSIVE» МЧЖ).

Ўз маҳсулотларини ва чет эл корхоналар махсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақдим этиш Холдингнинг маркетинг ва реклама гуруҳи («NAVBAHOR MARKETING R&D» МЧЖ) орқали амалга оширилади.

2019 йилда ишга туширилган ўз ишлаб чиқаришининг ривожланиши («NAVBAHOR SANOAT» МЧЖ)- таблеткали ва капсулали дори-дармонларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли йулга куйилди.

Ва ниҳоят, фармацевтика саноатининг тўлиқ цикли учун ўзининг «NAVBAHOR» дорихоналар тармоғи («NAVBAHOR APTEKA» МЧЖ) ишга туширилди ва ривожланмоқда.

2023-йилда “Navbahor Holding” компанияси (Узбекистон) Rompharm CO (Руминия) билан биргаликда Европа GMP стандартлари талабларига кат’ий мувофик равишда ампулаларда инйекцион дори воситаларини ишлаб чикариш, тадкик килиш ва таркатиш сохасида жадал ривожланайотган “ROMPHARM NS” фармацевтика корхонасини очди.